Туркияда 17 ёшли ўзбекистонлик йигит Ироқ фуқаросини пичоқлади (видео)

3-саҳифа

image

Туркиянинг Қирққалъа вилоятида 17 ёшли ўзбекистонлик йигит опаси билан учрашмоқчи бўлган шахсни пичоқлаб, қорнига оғир жароҳат етказди. Воқеа у содир бўлган жойдаги хавфсизлик камерасига тушиб қолган.

Ҳодиса Қирққалъа марказида Демократия ва республика майдонида юз берган. Олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароси А.У. (17 ёш) ва опаси билан учрашмоқчи бўлган Ироқ фуқароси М.С.А. ўртасида жанжал келиб чиққан. Қисқа вақт ичида кучайиб кетган баҳс муштлашувга айланган. Муштлашув чоғида А.У. ўзи билан олиб келган пичоқ билан М.С.A.нинг кўкрак қисмига тан жароҳати етказган. Шундан сўнг гумонланувчи А.У. қўлидаги пичоқни кўчага ташлаб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Можаро майдондаги хавфсизлик камерасига муҳрланган. Кадрларда икки гуруҳнинг майдонда урушаётгани акс этган. Муштлашувдан сўнг М.С.A.нинг ерга йиқилгани, уни пичоқлаган шахс эса шериклари билан қочиб кетганини кўриш мумкин.

Ҳодисани кўрган фуқаролар тез ёрдам хизматига хабар берган. Воқеа жойига соғлиқни сақлаш ва полиция гуруҳлари етиб келган. Шу ернинг ўзида жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва у тез ёрдам машинасида шифохонага етказилган. Унинг аҳволи оғир экани маълум қилинган.

Қирққалъа вилоят полиция бошқармаси Жамоат хавфсизлиги бўлими Қотиллик бюроси гуруҳлари воқеадан сўнг ғойиб бўлган А.У.нинг манзилини аниқлаб, қўлга олди. Маълум бўлишича, у олдин ҳам 8 та жиноий иш – ўғрилик ва қасддан тан жароҳати етказганлик бўйича судланган.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Туркия ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг