14 мартга ўтар кечаси Сиваснинг Имронли ҳудудида ҳаво ҳарорати минус 28,2 даражага тушиб, Туркиядаги энг паст кўрсаткич бўлди, деб хабар бермоқда мамлакат метеорология хизмати.
Шунингдек, аномал совуқ Болу (минус 24,8), Афёнкараҳисар (минус 21,2) ва Эрзурум (минус 19,3) да ҳам қайд этилган.
Совуқ ҳаво ва қор ёғиши аҳолининг кундалик турмушига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг аҳоли зич жойлашган Истанбул шаҳри ва шу номдаги вилояти сўнгги йиллардаги энг кучли қор сабаб ноқулай даврни кечираётгани ҳақида хабар бергандик. Оқибатда кўплаб йўлларда ҳаракатланиш тўхтатилган, авиарейслар бекор қилинган.