Туркия ТИВ раҳбари россиялик ҳамкасби билан Озарбайжон масаласини муҳокама қилмоқчи

Олам

image

Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли бугун, 28 декабрь куни россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан Озарбайжон чегаралари хавфсизлигини муҳокама қилиш нияти борлигини маълум қилди.

“Биз Россия билан кўп масалаларда ҳамкорлик қиламиз, ҳатто баъзи масалалар бўйича қарашларимиз турлича бўлса ҳам. Сурияда бизнинг қарашларимиз турлича, аммо Остона жараёни туфайли бошланган ҳамкорлигимиз давом этмоқда. Ливияда ҳам биз ҳар хил тарафдамиз, лекин ўртоқлашдик. Бу – доимий сулҳ тузиш учун Россия билан қилинган юқори даражадаги иш. Шунингдек, биз Озарбайжон ва Арманистон мавзусини муҳокама қилмоцқчимиз, Озарбайжон чегараларининг хавфсизлиги халқаро ҳуқуқ доирасида таъминланиши зарур, бу масалада биз зарур бўлган қадамларни кўриб чиқамиз”, дейди Туркия Ташқи ишлар вазири Анқарадаги матбуот анжуманида.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлигида хабар қилинганидек, Чавушўғли 29 декабрь куни Сочига ташриф буюради. У юқори даражадаги Россия-Туркия Ҳамкорлик Кенгаши доирасида фаолият олиб борадиган Қўшма стратегик режалаштириш гуруҳининг саккизинчи йиғилишида қатнашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Лавров Чавушўғли

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made