Туркия Суриянинг Кобани шаҳрига ҳаводан зарба берди – ОАВ

Олам 9535
image

Туркия армияси Сурия шимолидаги Алеппо вилоятидаги Кобани шаҳрига ҳаводан зарбалар берди. Бу ҳақда е “Agence France-Presse” курдларнинг “Сурия демократик кучлари” вакилига таяниб хабар берди.

"Исломий давлат” (Ироқ ва Сурияда фаолият юритувчи террорчи ташкилот)ни мағлуб этган Кобани шаҳри турк самолётлари томонидан бомбардимон қилинмоқда”, дейди “Сурия демократик кучлари” вакили Фарҳод Шами. 

У Истанбулда 13 ноябрь куни содир бўлган ҳужумга СДКнинг алоқадорлигини рад этган.

Унинг сўзларига кўра, зарбалар Сурия шимоли-шарқидаги Ал-Ҳасаке вилоятидаги нишонларга ҳам берилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 ноябрь куни тушдан кейин Истанбулнинг Бейўғли туманидаги сайёҳлар гавжум ва машҳур Истиқлол кўчасида кучли портлаш содир бўлди. Расмий маълумотларга кўра, портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлган, 80 дан ортиқ киши жароҳатланган. 

Теракт содир этилганидан 10 соат ўтиб, терактнинг ижрочиси Суриянинг Кобани шаҳридан жўнатилган ва террорчи КИП билан алоқадор бўлган араб миллатига мансуб аёл Аҳлам ал-Башир Истанбул полицияси томонидан қўлга олинган. Сўроқ пайтида у ўз айбига иқрор бўлган.

 

Фарангиз Салимова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 277
Рейтинг: 3
t
×