Туркия соҳилларида Россия юк кемаси чўкиб кетди

Олам

−

image

Россия байроғи остида ҳаракатланувчи “Арвин” юк кемаси Қора денгизда Туркиянинг Бартин провинцияси соҳилларида чўкиб кетди.

Кемада тахминан 15 нафар экипаж аъзоси бўлган. Кемада 3 та қутқарув қайиғи бўлган. Вилоят губернатори Синан Гунерга кўра, ҳозирда уларни қутқариш ишлари олиб бориляпти.

Губернатор қидирув-қутқаруви ишлари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қийинлашаётганини айтган.

“Интерфакс” агентлиги маълумотига кўра, кема экипажининг барча аъзоси тирик қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

411

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг