Туркия Россиянинг қўлга олинган кемасидаги донни текширишни бошлади 

Олам 7768
image
-

Туркия ҳукумати 1 июль куни Туркиянинг Қораденгиздаги Карасу порти яқинида лангар ўрнатган “Жибек Жолы” юк кемаси бортидаги ғалланинг келиб чиқиши юзасидан текширув бошлади. Бу ҳақда Туркия расмийларига таяниб “Bloomberg” хабар берди.

Қайд этилишича, айни вақтда кема Карасу портида боғлаб қўйилган, у Туркия расмийлари юкнинг келиб чиқиши ва траекториясини аниқламагунча ўша ерда қолади. 

Агентлик суҳбатдошларидан бирининг таъкидлашича, Анқара юк кемаси атрофидаги вазиятга эҳтиёткорона муносабатда, чунки у Москва ва Киев ўртасида дон экспорти учун хавфсиз йўлак яратиш бўйича музокараларда воситачи сифатида ишламоқда.

Шунингдек, у Туркия, Россия, Украина ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти иштирокида ғалла муаммосига бағишланган йиғилиш “келаси ҳафтадаёқ” ўтказилиши мумкинлигини айтиб ўтган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 июль куни Туркия божхона вакиллари Киев сўровига кўра, Украина донини олиб кетаётган Россиянинг “Жибек Жолы” юк кемасини қўлга олганди. Бироқ, расмий Анқара Москванинг бу айбловини қабул қилганича йўқ.  

Жорий йилнинг 1 июлидан буён кема Туркия расмийларидан Карасуга кириш ва юк тушириш учун рухсат кутган, бироқ уни ололмаган. “Жибек Жолы”да 7 минг тонна ғалла бор.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 236
Рейтинг: 3
t
×