Туркияда Россия юк кемаси ҳибсга олинди

Олам

image

Туркия божхона вакиллари Киев сўровига кўра, Украина донини олиб кетаётган Россия юк кемасини қўлга олди. Бу ҳақда бугун, 3 июль Украинанинг Туркиядаги элчиси Василь Боднар баёнот берди. 

"Биз [Туркия билан] тўлиқ ҳамкорлик қилмоқдамиз. Ҳозирда кема портга кираверишда турибди, у Туркия божхона органлари томонидан қўлга олинган", дея дипломатнинг сўзларидан иқтибос келтирган “Reuters” агентлиги. 

Боднарнинг сўзларига кўра, эртага, 4 июль куни “кеманинг келажакдаги тақдирини аниқлаш учун терговчилар йиғилиши ўтказилади”.

MarineTraffic мониторинг хизмати маълумотларига кўра, Россиянинг “Жибек Жолы” юк кемаси 1 июль куни Карасу портига етиб келган ва ҳозир ҳам унинг ёнида турибди. Хизмат харитасига кўра, кема портдан шарқда қисқа масофада лангар ўрнатган. 

Портдаги манбанинг айтишича, 1 июлдан буён кема Туркия расмийларидан Карасуга кириш ва юк тушириш учун рухсат кутган, бироқ уни ололмаган. 

Агентлик суҳбатдошига кўра, “Жибек Жолы”да 7 минг тонна ғалла бор. 

Доган агентлигининг хабар беришича, Россия қуруқ юк кемаси томонидан республикага етказилган дон Карасу портида туширилгандан сўнг, юк машиналарида Туркиянинг марказий қисмидаги Коня шаҳрига олиб кетилиши керак эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

765

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг