Туркия рекорд ўрнатди

Олам 23643
image
-

Туркиянинг 2021 йилдаги экспорти 225,36 миллиард долларни ташкил этди. Бу республика учун мутлақ рекорддир. Бу ҳақда кеча, 3 январь куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилди. 

“Ўтган йилга нисбатан 2021 йилда экспорт ҳажми 32,9 фоизга ошиб, 225,36 миллиард долларни ташкил этди. Бу рекорд кўрсаткич”, дейди Президент.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, ўтган 18 йил давомида, тўғрироғи Эрдўған бошчилигидаги “Адолат ва тараққиёт” партияси тузилганидан буён “Туркиянинг ташқи савдоси 2002 йилдаги 87,6 миллиард доллардан 2021 йилда 496,7 миллиард долларга ўсди”.  

Туркиянинг ташқи савдо тақчиллиги ўтган йилга нисбатан 7,8 фоизга камайган – 45,9 миллиард доллар, экспортнинг импортга нисбати эса 83,1 фоизга кўтарилган. 

Шунингдек, Жанубий Америкага экспорти 86,6 фоизга, Европа Иттифоқидан ташқаридаги Европа мамлакатларига – 29 фоизга, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларига – 22,6 фоизга, Шимолий Африкага – 44,8 фоизга ўсган. 

Эрдўғаннинг урғулашича, Туркия биринчи марта инқирозларни бошқарадиган, ҳатто, уларни имкониятга айлантирадиган, уларнинг таъсирида эгилмайдиган давлатга айланган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1070
Рейтинг: 3
Теглар
t
×