Туркия расмийси Нургул Яшилчой ва Бурак Ўзчивитнинг хурмача қилиқлари учун узр сўради

Маданият-санъат

image

Туркия Маданият ва туризм вазири ўринбосари Аҳмет Мисбаҳ Демиржан Тошкентда ўтказилган турк киноси кунларидаги можаро юзасидан воқеага муносабат билдирган. Бу ҳақда журналист Шоҳира Ҳамро Кинематография агентлиги масъулларига таяниб хабар берди.

Агентлик журналистга берган маълумотга кўра, Туркия Маданият ва туризм вазири ўринбосари Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда “тадбирга ташриф буюрган” томошабинлардан расман узр сўраган. Қолаверса, у, бўлиб ўтган воқеага муносабат билдирар экан, уни “юлдуз”ларнинг характерлари билан боғлаган.

“Ҳар бир киноюлдузнинг ўзига яраша характери бор, ҳамкасблар ўртасидаги муносабат уларнинг ўз ички иши, саҳнага чиқиш ёки чиқмаслик, ким билан ўтириш ё ўтирмаслик масаласи ҳар кимнинг ўз танловидир. Туркия Маданият ва туризм вазирлиги юқори даражадаги ташкилотчилик учун Ўзбекистон Кинематография агентлигига ўзининг чуқур миннатдорлигини билдириб, юзага келган ҳолат учун ташкилотчиларни айбламасликни сўрайди”, деган Аҳмет Мисбаҳ Демиржан

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтган “Ипак йўли дурдонаси” XIV халқаро кинофестивали доирасида ташкил этилган Турк кино кунларига бағишланган ижодий кечада туркиялик актёрлар ўртасида жанжал содир бўлган. Актриса Нургул Яшилчой ва актёр Бурак Ўзчивит саҳнадан жой олган тўққиз нафар ҳамкасблари билан бир даврада ўтиришни истамаган. Тадбирнинг иккинчи қисмида Нургул Яшилчой саҳнада кўриниш бериши ортидан турк актёри Сардор Гёкхан микрофон орқали бу ҳолатга ўз норозилигини билдирган, у ҳам Нургул бор саҳнада қололмаслигини, Нургул ва Бурак ҳамкасбларига ҳурматсизлик қилиб, улар билан бир даврада ўтиришни ўзига эп кўрмаганини айтган. Оқибатда тадбир бўлинган ва бир гуруҳ турк актёрлари, Туркия элчихонаси вакиллари маросимни тарк этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2254

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг