Туркия Ливияга қўшин киритди
Олам
−
16 Январь 2020
5839Туркия армия Ливия бирдамлик ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун сафарбар этилди. Бу ҳақ Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилган.
“Биз Ливия қонуний ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши ва барқарорлигини таъминлаш учун бу мамлакатга ўз қўшинларимизни жўнатмоқдамиз. Туркиянинг хавфсизлиги чегарадан ташқарида бошланишини англаб, жанубда барқарорликни таъминлаш учун барча сиёсий, тижорат, гуманитар, дипломатик ва ҳарбий имкониятларимизни сафарбар этишда давом этамиз”, дейди Эрдўған.
Эслатиб ўтамиз, Туркия ва Россия Ливиядаги икки асосий курашувчи томонларни музокара столига олиб келди. Унда Ливия Миллий бирдамлик ҳукумати раҳбари Фаиз Саррож ва Ливия миллий армияси генерали Халифа Ҳафтар ярашув битимини имзолаши керак эди. Бироқ Ҳафтар Москвани ҳеч қандай ҳужжатни имзоламай тарк этди.
Эрдўған жорий йилнинг 8 январь куни Россия Федерацияси Президент Владимир Путин билан Ливия масаласини муҳокама қилган эди. Кеча, 15 январь куни худди шу мавзуда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан гаплашди.
LiveБарчаси