Туркия коронавирусга қарши курашда муваффақиятсизликка учрадими?

Олам

image

Туркия Республикаси SARS-CoV-2 коронавирусига қарши курашнинг бошида тўғри йўл тутмади. Бу фикрни Туркия собиқ ташқи ишлар вазири Яшар Якиш билдириб ўтди.

Якишнинг сўзларига кўра, карантин ва комендантлик соати жорий этилиши каби ҳукумат чоралари ўз вақтида кўрилмаган. Шунинг учун Ички ишлар вазирлиги раҳбари ҳатто истеъфога чиқишга ҳаракат қилган.

“Эпидемиянинг бошида дарҳол чоралар кўрган давлатлар унинг тарқалишини муваффақиятли назорат қилдилар. Масалан, Тайван, Жанубий Корея ва Германия“, дейди Яшар Якиш.

Таъкидланишича, Истанбул ва Измир вилояти ҳокимлиги томонидан муҳтожларга ёрдам бериш учун ҳисоб рақам очилган. Кейинчалик ушбу ҳисоб рақам суд томонидан музлатиб қўйилган. Якиш ушбу жараённи кескин танқид қилган.

“Улар (суд) камбағал оилаларга ёрдам бериш учун бунинг аксини қилишлари керак эди“, дейди Якиш.

Бундан ташқари, собиқ вазир, Туркия коронавирус учун ўтказилаётган синовлар сонини кўпайтириши кераклигни айтди. Унинг фикрича бу ўлим сонини камайтиради.

“Кўплаб тест ўтказиш мамлакатда ўн минглаб фуқароларининг ўлимига йўл қўймайди. Чунки бу вақтга қарши пойга“, дейди собиқ вазир.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирус билан боғлиқ 101 790 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 18 491 нафари соғайган, 2 491 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 80 808 кишини ташкил қилмоқда.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Туркияда

Баҳолаганлар

438

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made