Туркия Қозоғистонга ваъда берди

Олам

image

Туркия ҳар қандай вазиятда ва ҳар қайси жабҳада Қозоғистонни қўллаб-қувватлашга, айниқса, сиёсий ва ҳарбий соҳада Қозоғистоннинг ёнида туришга тайёр. Бу ҳақда давлат раҳбари кеча, 10 май куни Анқарада Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан ўтказилган учрашувнинг якунлари бўйича матбуот анжуманида сўз очди. 

Давлат раҳбари ўз нутқида Қозоғистонда содир бўлган “қонли январь” воқеаларини эслаб, унда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. 

“Ҳозирда имзолаган қўшма декларация билан ҳамкорликни кенгайтирилган стратегик шериклик даражасига кўтардик. Туркия ва Қозоғистон ўзаро муносабатлари чуқур илдизларга эга бўлган икки қардош давлат бўлиб, улар ўз кучини муштарак тарих, тил, дин ва маданиятдан олади.. Улар маданий алоқаларидан келиб чиққан чуқур илдизларга эга икки қардош давлатдир. Биз Туркия сифатида Қозоғистоннинг барқарорлиги ва тинчлигига катта аҳамият берамиз. Январь ойида Қозоғистонда содир бўлган фожиали воқеаларда ҳалок бўлганларнинг яқинларига яна бир бор ҳамдардлик билдираман ва жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман. Дўстимиз Қозоғистон синовдан янада кучлироқ чиққанига умид қиламан”, дейди Эрдўған. 

Давлат раҳбари сўзида давом этаркан, Тўқаев бошчилигида Қозоғистонни янгидан қуриш йўлида олиб борилаётгани ислоҳотларни олқишлаши ва бу йўлда ўзига тушадиган вазифаларни бажаришга тайёрлигини билдирди. 

“Жаноб Тўқаевнинг янги Қозоғистонни шакллантиришдаги қатъияти ва иродаси таҳсинга сазовор. Биз бу борада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаймиз. Яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиманки, биз қозоқ биродарларимиз барқарорлиги, тинчлиги, хавфсизлиги ва фаровонлиги учун ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз. Биз сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, савдо ёки маданий соҳаларда ҳамжиҳатлигимизни давом эттирамиз ва келажакка елкама-елка, ишонч билан қадам ташлаймиз. Биз ҳар қандай шароитда ҳам қозоғистонлик биродарларимизнинг ёнида бўламиз. Ўтмишдан бугунгача қурган кўприкни мустаҳкамлаб, биргаликда йўлимизни давом эттирамиз”, дейди Эрдўған. 

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарлари бошчилигида ўтган делегациялар учрашуви якуни бўйича 14 ҳужжат имзоланди. Улар орасида Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий разведка соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Баённома ҳам бор. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг