Туркия Исроил Президентини олиб кетаётган самолёт учун ҳаво ҳудудини ёпти

Олам

image

Исроил Президенти Ицхак Герцог Озарбайжонда бўлиб ўтадиган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференциясига (COP29) сафарини Туркия ўз самолётини ҳаво ҳудуди орқали ўтказишдан бош тортгани учун бекор қилди.

Бу ҳақда кеча, 17 ноябрь куни ўз номини ошкор этмаган Озарбайжон расмийларига таяниб, Исроилнинг “Yedioth Ahronot” газетаси хабар берди.

Улар аввалроқ "Caliber.az" ахборот портали томонидан эълон қилинган маълумотни тасдиқлади.

Исроил раҳбари расмий Wing of Zion бортидан фойдаланиши кутилганди. Форумда иштирок этаётган исроиллик вазирлар эса Грузия орқали тижорат рейслари билан Бакуга етиб борган.

"Дипломатик каналлар орқали қизғин музокаралар бир неча кун давом этди, аммо натижа бермади", деди “Yedioth Ahronot” суҳбатдоши.

Шу билан бирга, манбалар расмий Баку иқлим бўйича конференцияда барча томонларнинг иштирок этиши учун тегишли шароитлар яратиб берганини қўшимча қилган.

Исроил Давлат раҳбари идораси эса аввалроқ форумга ташриф хавфсизлик нуқтаи назаридан бекор қилинганини билдирган эди. Бироқ Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигининг юқори мартабали ходими "Caliber.az" порталига Анқаранинг позицияси туфайли Герцог анжуманда қатнаша олмаслигини айтди.

COP29 11-22 ноябрь кунлари Бакуда бўлиб ўтади. Форумнинг асосий мавзуси 2025 йилдан бошлаб иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича чора-тадбирларни молиялаштиришдир. Мутахассислар бундай чора-тадбирлар йилига камида триллион АҚШ долларини ташкил этишини тахмин қилмоқда. Бундан ташқари, конференция иштирокчилари атмосферага иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича келгусидаги ишларни муҳокама қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made