Туркия футбол федерацияси зилзиладан зарар кўрганларга 1 млн доллар хайрия қилди
Спорт
−
07 Февраль 2023
2200Туркия футбол федерацияси ҳалокатли зилзиладан сўнг мамлакатнинг Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) жамғармасига 1 миллион доллардан зиёд хайрия қилди. Бу ҳақда “Sport 24” нашри хабар берди.
“Бутун Туркиянинг ўй-хаёли талафотдан азоб чекаётганларда. Мамлакатимиз сўнгги пайтларда дуч келган, энг катта офатлардан бири бўлган ушбу зилзила оқибатларига биргаликда барҳам берамиз, деб умид қиламиз.
Миллий терма жамоаларимизнинг барча аъзолари, клубларимиз ва уларнинг раҳбарлари, барча футболчиларимиз, мураббийларимиз, ҳакамларимиз, мухлисларимизни хайрия акциямизни қўллаб-қувватлашга таклиф қиламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда 7,4 (баъзи манбаларда 7,9) магнитудали кучли зилзила содир бўлган эди. Охирги маълумотларга кўра, 3281 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, яна 20 426 киши эса жароҳатланган.
Муштарий Ғаниева
LiveБарчаси