Туркияда 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди (видео)
Олам
−
06 Февраль 2023 34169 1 дақиқа
Бугун, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг оқибатида Қаҳраманмараш, Малатя, Шанлиурфа ва Газиантеп вилоятларида юзлаб бинолар қулаб тушган. Бу ҳақда "TRT Haber" хабар берди.
Маълум қилинишича, вайроналар остида қолиб кетган инсонларни қутқариш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирча ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида тўлиқ маълумот берилгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 январь куни Эрон шимоли-ғарбида 5,9 магнитудали зилзила содир бўлганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь