Туркия-Эрон чегарасида бўлган зилзилада жабрланганлар сони кўпаймоқда

World

image

Бугун, 22 февраль куни Туркияда юз берган зилзила оқибатида жабрланганлар сони 21 кишига етди. Уларнинг 8 нафари оғир аҳволда, яна шунча киши табиий офат оқибатида ҳалок бўлган. Бу ҳақида Туркия Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосланиб, “Anadolu” агентлиги хабар бермоқда.

Эронда эса жабрланганлар сони 25 нафарни ташкил этмоқда. Ғарбий Озарбойжон провинциясидаги қишлоқлар тўлиқ ёки қисман вайрон бўлган. Бу ҳақида “Fars” агентлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ, Эрон ва Туркия чегарасидаги ҳудудда 5,7 магнитудали зилзила содир бўлгани, оқибатда 7 киши ҳалок бўлган, беш киши жароҳатланган. Ҳалок бўлганларнинг учтаси болалар эканлиги маълум қилинган эди. 


Tags

Rate Count

87

Rating

3

Rate this article

Share with your friends