Туркия Эрон билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилмоқчи

Олам

image

Туркия Эрон билан ҳамкорликни ривожлантиришни мақсад қилган. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 19 июль куни Теҳронда Президент Иброҳим Раисий билан қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтди. 

Туркия давлати раҳбарининг сўзларига кўра, Теҳрондаги бу галги музокаралар Туркия ва Эрон ўртасидаги давлатлараро муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшади. 

Эрдўған расмий Теҳроннинг минтақа давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги йўналишини юқори баҳолади. 

У иқтисодий алоқаларга тўхталиб, томонлар аввалроқ савдо учун йилига 30 миллиард долларлик мақсадни белгилаганини эслатди. 

“Афсуски, пандемия туфайли бу кўрсаткич ҳанузгача 7,5 миллиард доллар даражасида қолмоқда. Туркия Эрон билан фаол ҳамкорликка, жумладан, мудофаа соҳасида ҳам тайёр”, дейди Президент. 

Эрдўған Суриядаги вазиятга Остона форматида баҳо берилиши, бу жараённи фаоллаштириш ва туртки беришга уринишлар қилинишини айтди. 

Туркия президенти минтақадаги террор муаммосига эътибор қаратди. 

Эрон Президенти, ўз навбатида, Туркия билан савдо кўрсаткичлари икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар салоҳиятига жавоб бермаслигини ҳам таъкидлади. 

“Теҳрон ва Анқара 30 миллиард долларлик товар айирбошлаш мақсадини белгилаган. Бунга эришиш учун жорий кўрсаткичларни уч баробар ошириш керак”, дейди Раисий. 

Эрон Президенти Туркия ва Эрон ўртасида муштарак саноат ширкатлари ташкил этиш борасида келишувларга эришилганини маълум қилди. 

Раисий, томонларнинг 25 йиллик муддати якунланаётган табиий газ етказиб бериш бўйича келишувни узайтиришдан манфаатдор эканини билдирди. 

Эрон Арезиденти шунингдек, терроризм, гиёҳванд моддалар савдоси ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади. У терроризмга қарши курашда икки томонлама стандартларга йўл қўйиб бўлмаслигини қайд этди. 

Минтақадаги вазиятга тўхталган Раисий, Эрон ва Туркиянинг Суриянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини қайд этди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Иброҳим Раисий

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг