Туркия чемпионатидаги ҳолат бўйича 12 киши ҳибсга олинди
Спорт
−
18 Март
4458Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакат чемпионатининг “Трабзонспор” ва “Фенербахче” жамоалари ўртасидаги ўйиндаги тартибсизликлардан сўнг 12 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазири Али Ерлиқоя ўзининг X саҳифасида маълум қилди.
“Ҳозиргача аниқланган 12 нафар шахсга нисбатан суд ва маъмурий иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда”, дейди Ерлиқоя.
17 март куни Туркия чемпионати 30-туридан ўрин олган ўйинда “Фенербахче” сафарда “Трабзонспор”ни мағлуб этди (3:2). Финал ҳуштаги янграгач, “Фенербахче” футболчилари ғалабани майдон марказида нишонлай бошлади, бу эса майдон эгалари мухлисларига ёқмади. Улар майдонга тушиб, меҳмон клуб футболчилари билан муштлашди.
Маълумот учун, “Фенербахче” Туркия чемпионати турнир жадвалида 79 очко билан 2-ўринда бормоқда. “Трабзонспор” 49 очко билан 3-ўринни банд этган.
LiveБарчаси