Туркия АҚШнинг янги маъмурияти билан ишлашга тайёрлигини билдирди
Олам
−
08 Ноябрь 2020
6384Расмий Анқара Вашингтоннинг янги маъмурияти билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу ҳақда Туркия вице-президенти Фуат Оқтай маҳаллий “7-канал”га берган интервьюсида маълум қилди.
"Қўшма Штатларда жуда қизиқарли сайлов жараёни бўлиб ўтди, аммо Туркия нуқтаи назаридан ҳеч нарса ўзгармади. Алоқа каналлари худди шу тарзда ишлайди. Албатта, бу ўтиш даври бўлади", деб таъкидлади у.
Маълумот учун, 3 ноябрь куни ўтказилган президентлик сайловида Жо Байден ғалаба қозонди. Жоржиа, Шимолий Каролина ва Аляскада бюллетенларни санаш якунланмаган. Аммо Байден керакли 270 та вакиллик овозини йиғиб бўлди. Трампда эса 214 та вакиллик овози бор.