Туркия АҚШнинг ҳам қирғинлар бўйича “фаришта эмаслигини” эслатиб қўйди

Олам 11894
image
-

АҚШ Президенти Жозеф Байден томонидан Усмонлилар империяси давридаги “арман геноциди”нинг тан олинишига жавобан Туркиянинг “Clash Report” нашри 1800 йиллар бошида Вашингтон томонидан одамларнинг оммавий қирғин қилинганини эслади. Маълумот нашрнинг Twitter саҳифасида эълон қилинган.

Унда бошланишига Американинг туб аҳолисини муҳожирлар томонидан қирғин қилиниши эсланган. Кейинчалик Вашингтонга XIX асрнинг бошларида қора танлилар ва XIX-XX асрлар бошларидаги уруш пайтида филиппинликлар йўқ қилингани эслатилган.

Нашрда қайд этилишича, 1945 йилда АҚШ Хиросима ва Нагасакига атом бомбасини ташлаган, сўнгра Корея урушида тўрт миллион одамни ўлдирган. Шунингдек, хабарда Эрон ва Гватемалага берилган зарба, Панамага бостириб кириш, Вьетнам ва Афғонистон урушлари, Сурия уруши ва бошқа кўплаб ҳарбий можаролар ёдга олинган.

Умуман олганда, Туркия оммавий ахборот воситаларининг ҳисоб-китобларига кўра, 300 йил давомида қарийб 1,2 миллиард киши АҚШ тажовузининг қурбонига айланган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Жо Байден XX аср бошида Усмонли империясида юз берган хунрезликни арман геноциди деб тан олганди. 

Кейинроқ Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли расмий Анқара бу баёнотни рад этишини маълум қилди. Американинг Туркиядаги элчиси ТИВга чақиртирилиб, унга норозилик билдирилди. 

Шунингдек, АҚШнинг Туркиядаги элихона ва консулхонаси эҳтимолий норозиликлар сабаб фаолиятини вақтинча тўхтатди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 461
Рейтинг: 2.9
t
×