Туркия аэропортлари йўловчиларнинг юкини янада чуқурроқ текширмоқчи

Олам

image

Туркия халқаро стандартларга мувофиқ кенгайтирилган талабларни жорий этган ҳолда аэропортларда шахсий юкларни текшириш қоидалари ва тартибларини кучайтириши мумкин. “Dunya” газетасининг хабар беришича, тегишли қонун лойиҳаси бунга алоқадор парламент комиссияси даражасида эшитувлардан ўтган ва келгуси ҳафта қонун чиқарувчи орган Бош ассамблеясига кўриб чиқиш учун киритилиши мумкин. 

Қабул қилинган тақдирда Туркия аэропортларида хавфсизлик қоидалари Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенцияга (“Чикаго конвенцияси”) мувофиқ бўлади. Шу тариқа, аэропорт ходимлари, агар керак бўлса, терминалга киришда ва бортга чиқиш жойига киришда йўловчиларнинг нарсаларини қўлда текширадилар. Бу шахсий юкка ҳам, электрон қурилмаларга ҳам тегишли. Текшириш учун нарсаларни бериш рад этилган тақдирда, йўловчи аэропортга ёки жўнаб кетиш зонасига киритилмайди. Текширув полиция назорати остида хусусий хавфсизлик ходимлари томонидан амалга оширилади. Бошқа барча юклар учун ҳам худди шундай режим жорий этилмоқда. 

Багажни текшириш, агар хавфсизлик нуқтайи назаридан талаб қилса, эгасининг иштирокисиз ҳам ўтказилиши мумкин. Тақиқланган буюмлар жойида мусодара қилинади. Ушбу тартиб йўловчининг салонга олиб борадиган юкига ҳам, рўйхатдан ўтиш пайтида самолётнинг юк бўлимига киритган нарсаларига ҳам тегишли. Багаж таркибини назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар техник воситалар ва рентген сканерлари ёрдамида текширишни ўз ичига олади, аммо агар ходимларда қўлда текшириш учун асослар бўлса, у амалга оширилади. 

Кўпинча сканер назоратчиларга сумкадаги объект ҳақида тўлиқ тушунча бермайди. Кўпинча, бундай ҳолларда Туркия аэропортлари ходимлари эгасидан айнан нимани олиб юрганини текширадилар. Ва тегишли оғзаки тушунтириш олиб, улар қўшимча назорат чораларисиз уни ўтказишга рухсат беради. Энди бундай вазиятларда багажни текшириш тартиб-қоидалари мажбурий қўлда текшириб кўришга келиши мумкин. 

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида учувчининг парвоз вақтида бортда қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида расмий органларга хабар бермагани учун жарима (620 доллардан 15,6 минг долларгача) жорий этилган. Квадрокоптерларни рухсатисиз ёки Фуқаро авиацияси маъмурияти рухсат берган зоналардан ташқарига учиргани учун бундай дроннинг “учувчиси” қўлга олинса, тахминан 1,8 минг доллар жарима тўлаши керак бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made