Туркия ҳарбийлари Идлибда нима қиляпти?

Олам

image

Турк ҳарбий кучлари 4 миллион маҳаллий аҳолининг ҳаётини сақлаб қолиш учун Идлибда қолмоқда. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған NTV телеканалида маълум қилди.

Бир неча шаҳарлар Сурия ҳукумати назоратига ўтгандан сўнг мамлакатнинг Идлиб шаҳри асосий жанг майдонига айланди. У ерда нафақат Туркия, балки Сурия кучлари ва қисман Россия ҳарбийлари ҳам бор. Сўнгги кунларда Сурия ва Туркия кучларининг ўзаро ҳаракатлари фаоллашди. Ҳозирда турк кучлари шаҳарни ўз назорати остида олиб турибди.

“Идлибда бўлишимиздан мақсад, Асад режимининг бомбардимони таҳдиди остида бўлган 4 миллион кишининг ҳаётини асрашдир”, дейди Эрдўған. 

Аввалроқ, 10 февраль куни Туркия ўз аскарларининг Идлибда ҳалок бўлгани сабабли Сурияга жавоб зарбасини берган эди. Зарба оқибатида 101 суриялик харбий ҳалок бўлди. Хусусан, Туркия томони Сурия кучлари томонидан кузатув постини ўққа тутиши натижасида беш кишининг ўлгани ва яна беш нафар турк аскарининг жароҳат олгани ҳақида хабар берган.

Шунингдек, Эрдўған расмий Москва ва Дамашқни ҳеч қандай далил келтирмасдан Идлибдаги тинч аҳолига ҳужум қилганликда айблади.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сурия Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Идлиб

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг