Туркий тилли давлатлар пандемияга қарши биргаликда курашади
Олам
−
31 Октябрь 2020
3566Туркия Президенти туркий тилли давлатлар соғлиқни сақлаш вазирлари билан учрашди. Бу ҳақида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши соғлиқни сақлаш соҳасида мувофиқлаштирувчи қўмита йиғилиши доирасида мулоқот ташкил этилди. Унда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам ташриф буюриб, туркий тилли давлатларнинг соғлиқни сақлаш вазирлари билан учрашди.
“Касалликка қарши курашда фойдаланилаётган ресурсларни биргаликда қўллаш ва пандемияга қарши ҳамжиҳатликда курашиш бугунги шароитда давлатлар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтиради”, деди Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған.
Динара Юсупова
LiveБарчаси
Шавкат Мирзиёев Саудияга етиб борди.
11 Ноябрь
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь