Туркий тилли давлатлар пандемияга қарши биргаликда курашади

World

image

Туркия Президенти туркий тилли давлатлар соғлиқни сақлаш вазирлари билан учрашди. Бу ҳақида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши соғлиқни сақлаш соҳасида мувофиқлаштирувчи қўмита йиғилиши доирасида мулоқот ташкил этилди. Унда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам ташриф буюриб, туркий тилли давлатларнинг соғлиқни сақлаш вазирлари билан учрашди. 

 “Касалликка қарши курашда фойдаланилаётган ресурсларни биргаликда қўллаш ва пандемияга қарши ҳамжиҳатликда курашиш бугунги шароитда давлатлар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтиради”, деди Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған.

Динара Юсупова


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

101

Rating

3

Rate this article

Share with your friends