Туркий дунё нотариуслари иттифоқи тузиляпти

Олам

image

Туркий Давлатлар Ташкилотининг (ТДТ) беш аъзоси нотариал тартиб-қоидаларни осонлаштириш мақсадида Туркий дунё нотариаллари иттифоқини тузмоқда. 

Адлия вазирлигидаги манбаларга кўра, иттифоқни ташкил этиш бўйича Меморандум 5 октябрь куни Анқарада имзоланади. 

Туркий давлатлар ўртасида иттифоқ ташкил этилиши билан нотариал фаолият соҳасида кўплаб ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилади. 

ТДТ аъзолари ўртасида туркий дунёда амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг тенглиги таъминланади, нотариал қонунчилик ва амалиёт бўйича тажриба ва маълумотлар алмашилади. 

Шу тариқа, туркий давлатлар фуқаролари томонидан амалга ошириладиган нотариал тартиб-қоидалар янада тезлаштирилади ва осонлаштирилади. 

Маросимда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон адлия вазирлари ҳамда Қирғизистон адлия вазири ўринбосари иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркий давлатлар ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг