Бағдод Амреев Ўзбекистонга келади

Жамият 10612
image
-

Жорий йилнинг 30-31 май кунлари Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) бош котиби Бағдод Амреев ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон вазирлик ва идораларидаги учрашув ҳамда музокараларда Ўзбекистон ва ТДТ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболлари, шунингдек, мазкур ташкилотнинг мамлакатимизда бўлиб ўтадиган саммитига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлари ташкилоти транспорт вазирлари кенгаши, қишлоқ хўжалиги вазирлари кенгашининг йиғилишлари ҳамда Туркий агрофорум ва бошқа қатор тадбирлар юзасидан фикр алмашинилади.

Қайд этиш керакки, Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити бу йил Ўзбекистонда ўтказилиши кутилмоқда. Бунгача тузилма Туркий тилли давлатлар кенгаши деб юритилган. 2021 йилда эса расман ташкилот мақомини олган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига 2019 йилнинг сентябрь ойида аъзо бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг октябрь ойида Бакуда бўлиб ўтган саммитда иштирок этди. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 182
Рейтинг: 3.1
t
×