Туркистонда 4 машина ЙТҲга учради. Улардан бири ёниб кетди (видео)

Олам

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида бир қанча автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада 15 киши жабрланди.

ЙТҲ Сариоғоч-Чимкент йўлида 24 ноябрь куни соат 11:00 атрофида юз берди. Маълумотларга кўра, Hyundai Accent автомобилининг ҳайдовчиси тормоз ишламай қолгани учун шу йўналишда ҳаракатланаётган иккина Daewoo Nexia автомобиллари билан тўқнашган. Тўқнашув натижасида Hyundai Accent ёна бошлаган. Шу йўналишда кетаётган тўртинчи машина ЙТҲ иштирокчилари билан тўқнашиб кетишдан қочиб, бетон тўсиққа чиқиб кетган.

QALAMPIR.UZ`даги ЙТҲ юз берган жойдан олинган видеода йўл четида одамлар ётқизиб қўйилганини кўриш мумкин.

Жабрланганларнинг 14 нафари шифохонага олиб борилган. Уларнинг етти нафари реанимацияда, икки нафари операция қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мазкур ЙТҲ жабрланувчилари орасида ўзбекистонликлар бор-йўқлигини билиш учун боғланганимизда, вазирлик Матбуот хизмати ходими бу ҳақда бирор маълумот йўқлигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қозоғистон

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг