“Turkish Airlines” Истанбулдан Урганчга илк парвозни амалга оширди

Жамият

image

Бугун, 11 июнь куни саот 07:50 да "Турк ҳаво йўллари" авиакомпаниясининг Airbus A-320 ҳаво кемаси Урганч халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, аваиакомпаниянинг “Истанбул – Урганч – Истанбул” йўналиши бўйича илк парвози тантали равишда кутиб олинган. Ушбу йўналишда парвозлар ҳафтада бир маротаба жума куни амалга оширилади.

Аввалроқ “Turkish Airlines” авиакомпанияси жорий йилнинг 8 июнь куни “Истанбул – Фарғона – Истанбул” йўналишида ҳам илк қатновни амалга оширган эди. “Истанбул – Фарғона – Истанбул” авиақатнови ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари амалга оширилади. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойи иккинчи ярмида “Turkish Airlines” авиакомпанияси Истанбулдан Урганч ва Фарғонага мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг