Турк разведкаси Исроилнинг Анқарага қарши барча қадамларини кузатиб боради – Эрдўған
Олам
−
12 Октябрь
4676Туркия разведка хизматлари Исроилнинг мамлакатга қарши ўтмишдаги ва келажакдаги барча ҳаракатларини кузатмоқда. Бу ҳақда Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 12 октябрь куни Сербиядан қайтгач, Президент пулидаги журналистларга Исроилнинг Сурияга таҳдиди масаласини изоҳлаётганида маълум қилди.
“Исроилнинг тажовузкорлигини эътиборсиз қолдириб бўлмайди, биз ҳозирда ўз разведка маълумотларимиз ёрдамида Исроилнинг Туркияга нисбатан илгари қўйган ёки қўйиши мумкин бўлган барча қадамларини табиий равишда назорат қиламиз. Исроил нафақат ҳужум қилган Фаластин ва Ливан барқарорлигини нишонга олмоқда, балки оловни бутун минтақага ёйишга ҳаракат қилмоқда. Биз буларнинг барчасини биламиз ва бўш ўтирганимиз йўқ. Ва, албатта, ҳукуматимиз жамиятимизга таҳдид солувчи барча турдаги хатарларни аниқлаш ва бартараф этишга ҳаракат қилмоқда”, деди Эрдўған.
Туркия раҳбари “инглиз мусиқачиси Рожер Уотерс ва Грециянинг собиқ иқтисодиёт вазири Янис Варуфакисга Ғазо секторидаги позицияси учун миннатдорлик билдирди”.
"Ғазо геноциди ҳамманинг кўз ўнгида содир бўлди ва инсониятнинг тарихий шармандаликларидан биридир. Биз Исроилни геноцид учун жавобгарликка тортиш учун қонун ва дипломатия йўли билан нима керак бўлса, ҳамма нарсани қилишда давом этамиз", дея қўшимча қилди Эрдўған.
Эслатиб ўтамиз, Эрдўған 4 октябрь куни Аданадаги чиқишида Исроилнинг минтақадаги режалари фақат Фаластин ва Ливан билан чегараланиб қолмаслиги ва у Туркияга таҳдид қилишини айтганди.
LiveБарчаси