Турк лираси рекорд даражада қадрсизланди

Олам

image

Бугун, 16 март куни Туркия миллий валютаси долларга нисбатан қадрсизланиб, бир АҚШ доллари учун 19,02 лирага тушиб, ўз пасайиш рекордини янгилади. Буни биржа савдоларининг онлайн маълумотлари тасдиқлайди. 

Турк лираси охирги ойда 18,80 – 18,88 оралиғида сотувга қўйиляпти. Навбатдаги пасайиш 5 мартда бошланди, шундан сўнг лира аста-секин бир АҚШ доллари учун 19 га яқинлаша бошлади. 

Айни дамда лира 18,99 да савдони давом эттирмоқда. 

Турк лираси 2021 йил ноябрь ойида йил бошига нисбатан деярли учдан бир қисмга қулади. Бунга сабаб Марказий банкнинг расмийлар босими остида чегирма ставкасини пасайтиришда давом этаётган сиёсати ҳисобланади. 

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған юқори фоиз ставкаларини расмийларга инфляцияни самарали пасайтириш ва лиранинг тушишини тўхтатишга тўсқинлик қилувчи жиддий муаммо деб билади. 

Инфляция 2022 йилда Туркия иқтисодиётининг асосий муаммоларидан бирига айланди. Бунга иқтисодиётдаги глобал жараёнлар, жиддий рецессия кутилиши, шунингдек, турк лираси курсининг кескин тушиб кетиши сабаб бўлди. Айни пайтда республика раҳбари 2023 йилда ҳукумат инфляцияни мақбул даражага қайтариш устида иш олиб боришини ва келажакда уни бир хонали рақамларга қайтариш истиқболини билдирди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

доллар Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг