Турк лираси долларга нисбатан рекорд даражада қадрсизланди

Олам

image

Туркия миллий валютаси лира АҚШ долларига нисбатан рекорд даражада қадрсизланди. Бугун, 26 октябрь маълумотига кўра, 1 доллар 8 лирага баҳоланган.

Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, ўтган ҳафтада Туркия Марказий банки фоиз ставкаларини кўтармаган, аммо бу кутилган натижани бермаган, доллар курси ўсишда давом этган.

МБ қароридан олдин 7,80 лира бўлиб турган курс янги ҳафтани 1 доллар 7,98 лира билан бошлаган. Бироз ўтиб 8 лиралик кўрсаткичдан ошган. 1 евро эса 9,46 лирага етган.

Валюта қадрсизланишида Туркия учун ташқи тасъир салбий бўлиб қолаёгани тахмин қилиняпти. Бунда расмий Анқара Россиядан С-400 Зенит-ракета мажмуасини сотиб олгани учун АҚШ унга қарши санкция жорий қилиши мумкинлиги, Греция билан Ўрта ер денгизидаги можаро ҳамда Туркиянинг Тоғли Қорабоғдаги можарода Озарбайжонни қўллаб-қувватлаётгани асосий сабаб сифатида кўриляпти.

Қайд этилишича, йил бошидан бери хорижликлар 13,3 млрд долларга тенг турк акция ва облигацияларини сотиб юборган. Бу 2005 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Жорий йилда лира долларга нисбатан 25 фоиздан кўпроққа арзонлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар турк лираси

Баҳолаганлар

237

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг