Туризм ва маданий мерос вазирига 3 та ўринбосар тайинланди
Жамият
−
26 Апрель 2022
6456Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирига бирдан учта ўринбосар тайинланди.
Бахтиёр Иброҳимов – Туризм ва маданий мерос вазирининг халқаро туризмни ривожлантириш, ички ва зиёрат туризми масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Ташқи ишлар вазирлигида департамент директори лавозимида фаолият юритган.
Нусратилла Зикриллаев – Туризм ва маданий мерос вазирининг инвестициялар, туризм кластерлари ва лицензиялаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар Президент Администрацияси масъул ходими вазифасида ишлаган.
Ботиржон Шаҳриёров — Туризм ва маданий мерос вазирининг оммавий тадбирлар ва маданий мерос масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар у Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 февраль куни Туризм ва спорт вазирлиги иккига бўлиниб, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги ташкил этилди. Янги ташкил этилган Спорт вазирлигига Адҳам Икромов тайинланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь