Туризм компаниялари учун имтиёзлар 2021 йил сўнгига қадар узайтирилди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  фармонга кўра, туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорларга берилган имтиёз ва преференциялар муддати 2021 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилди.

Фармон билан туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари учун фойда солиғи ставкасини белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтирилди.

Камида 10 кишидан иборат хорижий туристик гуруҳлар учун Ўзбекистонда тур ташкил этиш ва уларнинг жойлаштириш воситаларида камида 5 кеча тунаб қолиши шарти билан туроператорларнинг авиа- ва темир йўл чипталари бўйича харажатларини чипта нархининг 30 фоизи миқдорида қисман субсидиялаш белгиланди.

Туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар бўйича:

•    юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш;
•    улар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида белгиланди.

Аввалроқ, мазкур фармонга мувофиқ ўзбекистонликлар қатор байрамларда қаторасига уч кун дам олиши белгилангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

туризм

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг