“Тўпаланг” дарёсига тушиб кетган ҳайдовчи вафот этди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятидагидаги “Тўпаланг” дарёсига Lacetti машинаси тушиб кетиши оқибатда ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Келтирилишича, воқеа жорий йилнинг 24 июнь куни соат 12:30 ларда “Ҳисорак-Сариосиё” йўналишида содир бўлган. 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti русумли автомобили бошқарувини йўқотиб, ушбу ҳудуддан ўтувчи “Тўпаланг” дарёсига тушиб кетган. Оқибатда автомашина ичида бўлган 2007 йилда туғилган йўловчи енгил тан жароҳати олиб туман шифохонасига ётқизилган. Ҳайдовчи суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, ҳодиса содир бўлишидан олдин соғлиги ёмонлашгани ва юрак етишмаслиги эҳтимоли юқори бўлгани сабабли вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Тўпаланг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made