Туман сабаб икки самолёт белгиланган аэропортига қўна олмади
Жамият
−
06 январ 2022 8053 1 дақиқа
Бугун, 6 январь куни Тошкентдан учган иккита самолёт туман туфайли белгиланган аэропортларга қўна олмади. Бу “Uzbekistan Airways” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, туман ва кўришнинг етарли даражада эмаслиги муносабати билан HY-051 Тошкент – Урганч рейси Нукус аэропортига келиб қўнган.
Шунингдек, HY-065 Тошкент –Термиз рейси Тошкент аэропортига қайтиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча 5 январь куни авиакомпания Қозоғистондаги вазият туфайли Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрига парвозларни бекор қилганди.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август