Туман сабаб икки аэропорт фаолияти чекланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 31 январь куни Фарғона ва Бухоро аэропортларини қуюқ туман қоплагани сабабли  самолётлар қўнолмай ва учиб кетолмай қолди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” АЖ маълум қилди.

Фарғона аэропортида зич туман туфайли Москвадан 227 нафар йўловчи билан парвоз қилган “Ural Airlines” авиакомпаниясининг СВР-8317 рейси бортида белгиланган аэопортга қўна олмаган ва соат 07:32 да Намангандаги муқобил аэродромга жўнаб кетган.

Шунингдек, белгиланган аэропортдаги об-ҳаво шароити туфайли “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Тошкент-Фарғона йўналиши бўйича HY-83 рейси кечиктирилди, дастлабки маълумотларга кўра, учиш соат 13:15 га белгиланган.

Қалин туман “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Бухоро-Тошкент йўналиши бўйича HY-024 рейси кечиктирилишига сабаб бўлди. Бортида 138 йўловчи бўлган самолёт режадагидек 09:20 эмас, 11:29 да парвоз қила олди. Ҳозирда аэропорт нормал режимда ишламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

аэропорт туман

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made