Туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларига янги мажбурият юкланди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан ишлар масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказиляпти.

Йиғилишда туман сектор раҳбарлари эса, ҳафтанинг икки кунини фақат ёшлар муаммоларини ҳал этишга ажратиши белгиланди. Бир кун ёшлар бандлиги билан, иккинчи кун уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш билан шуғулланади.

“Сектор раҳбарлари аниқланган муаммоларнинг ечими бўйича дастурлар ишлаб чиқиб, маҳаллий кенгашларга киритади, ижроси бўйича ҳар ойда халқ вакилларига ҳисобот бериб боради”, дейди Президент.

Ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимининг 6 та ўринбосари, жойлардаги ташкилот раҳбарлари ўз фаолиятини қуйидаги устувор вазифалар асосида ташкил қилиши шарт:

•    ҳокимнинг иқтисодиёт, инвестициялар ва қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари – бандлик масалаларига;

•    солиқ идораси, савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари раҳбарлари – ёшларни тадбиркорликка жалб қилишга;

•    ҳокимнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга;

•    туман прокурори, ички ишлар ва мудофаа бўлими бошлиқлари – уюшмаган ёшлар билан ишлаш, жиноятчиликни жиловлаш, уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга масъул бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

473

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг