Тухел Неймар ва Мбаппенинг кетиши мумкинлигини тасдиқлади

Спорт

image

ПСЖ бош мураббийи, германиялик мутахассис Томас Тухель жамоа ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Неймарнинг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

“Мбаппе ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ва шу боисдан у шундай даражаларга етиб келди. Ҳар бир футболчи ўз орзуларига етишиши учун ўзи жавобгар бўлиши керак, халқдан буни кутиш эса ноўрин. Килиан барча турнирларда кўпроқ голлар уришни истайди. Бизга эса айнан шундай футболчилар керак.

Албатта, у ва Неймарнинг жамоада қолишини истайман. Бироқ кетса ҳам биз уларнинг ўрнини босадиган бошқа футболчилар топа оламиз”, деб айтиб ўтган парижликлар устози Тухель.

Маълумот учун, Неймар ва Мбаппе ПСЖ сафига 2017 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар ПСЖ Мбаппе

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг