Тухель кейинги мавсумдан “Бавария”нинг асосий дарвозабони ким бўлишини айтди

Спорт

image

“Бавария” клуби бош мураббийи Томас Тухель охирги пайтларда дарвозабон Ян Зоммернинг ўйинидан кўнгли тўлмаётганини айтиб ўтди. Мутахассис янги мавсумдан дарвозани Нойерга ишониб топширмоқчи. 

Зоммер эса клубда иккинчи рақамли дарвозабон сифатида қолиш ниятида эмас. Шунинг учун швейцариялик посбон ёзда “Бавария”ни тарк этиши мумкин. 

Жаҳон чемпионатидан кейинги таътилда олган жароҳатидан фориғ бўлаётган Мануель Нойер яқин 1-2 ой ичида машғулотларга қайтади. У ҳозирда индивидуал дастурлар билан шуғулланяпти. Немис дарвозабони июль ойида умумий гуруҳ машғулотларида қатнашиши кутилмоқда.

Нойер 2011 йилдан буён Мюнхен клуби шарафини ҳимоя қилиб келади. “Бавария” Зоммерни эса жорий йилнинг бошида харид қилди. Зоммер янги клубида 10 тадан ортиқ ўйинда майдонга тушишга улгурди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Бавария” Ян Зоммер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг