Тўқаевнинг матбуот котибида коронавирус аниқланди
Олам
−
06 Июнь 2020
5954Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг матбуот котиби Берик Уали коронавирусга чалинди. Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилди.
“Қадрли дўстлар! Афсуски, менинг коронавирусга топширган сўнгги таҳлилим барча эҳтиёт чораларига қарамасдан мусбат натижа кўрсатганини сизларга маълум қилмоқчиман. Айни вақтда мен шифохонада назоратдаман. Аҳволим қониқарли”, дея ёзган Берик Уали ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Унинг маълум қилишича, Президент Қосим-Жомарт Тўқаев доимий тартибда ишлашда давом этяпти. Унинг соғлиғига ҳеч қандай хавф йўқ.
“Давлат раҳбари ҳар куни тест топширади. Оқўрдада санитария режими ва хавфсизлик чоралари кучайтирилган”, деган Берик Уали.
У барчани карантин режими ва профилактика чораларига қатъий риоя қилишга чақирган.
Маълумот учун, Берик Уали 2019 йил мартидан бери Президентнинг Матбуот котиби ҳисобланади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 12 511 кишида коронавирус аниқланган. Ҳозиргача уларнинг 6 903 нафари соғайган ва 5 нафари вафот этган.
Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковда коронавирус аниқланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь