Тўқаевнинг гапини ерда қолдирмаган миллиардерлар тошқиндан зарар кўрган ҳудудларни тиклайди

Олам

image

Қозоғистонлик миллиардерлар мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг чақириғига жавобан, сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларни қайта тиклаш учун маблағ ажратди. Бу ҳақда "Каzinform" хабар берди.

Қайд этилишича, Булат Утемуратов Ақтўбе вилояти аҳолиси учун 10 миллиард тенге (283 млрд сўм) ажратишга қарор қилган. Ушбу маблағ уйсиз қолган қозоғистонликлар учун уй-жой қуришга сарфланади. 

Шунингдек, яна бир миллиардер Тимур Кулибаев ҳам Атирау вилоятига ёрдам бериш учун 30 миллиард тенге (851 млрд сўм) беради. Бу пуллар ҳам реконструкция ишлари, инфратузилмани қайта тиклаш, шунингдек, сув тошқинларидан жабр кўрган аҳолини қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади. 

Kazakhmys компаниялар гуруҳи, KAZ Minerals, Altynalmas, Karazhyra ва RBK Bank тошқинлардан жабр кўрган қозоғистонликларга ёрдам бериш учун қўшимча равишда 40 миллиард тенге (1,1 трлн сўм) ажратган. Kaspi компанияси ҳаммуассислари Вячеслав Ким ва Михаил Ломтадзе Шимолий Қозоғистон ва Ақмўла вилоятларига 20 миллиард тенге (566 млрд сўм) ўтказишини маълум қилган. 

Маълумот учун, аввалроқ Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев тошқиндан жабр кўрган ҳар бир вилоят, туман ва қишлоқларга "Forbes" рўйхатига киритилган бой тадбиркорлар бириктирилишини айтиб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг