Тўқаевни ўлдирмоқчи бўлган хорижий разведка агентининг шахси очиқланди

Олам

image

Хабарингиз бор, Қозоғистон махсус хизматлари Президент Қосим-Жомарт Тўқаевга суиқасд уюштирмоқчи бўлган хорижий разведка агентини қўлга олган эди. Миллий хавфсизлик қўмитаси суиқасдни тайёрлаган шахснинг исмини ошкор қилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

“Миллий хавфсизлик қўмитаси Қозоғистон Президентига суиқасдни тайёрлаган шахснинг исмини ошкор қилди. Бу собиқ журналист Аян Атигаев бўлиб чиқди. У хорижий агент бўлган”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, МҲҚ томонидан Аян Атигаевга нисбатан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 24-моддаси 1-қисми ва 255-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятлар бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Биринчи моддада мол-мулки мусодара қилинган ҳолда 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, Қозоғистон Республикаси фуқаролигидан маҳрум қилиш ёки ундан маҳрум қилиш шарти билан умрбод қамоқ жазоси назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 март куни Нур-Султон шаҳрида МХҚ контрразведкаси Қозоғистон Президентига ва бир қатор юқори мартабали давлат хизматчиларига суиқасд уюштиришни режалаштираётган хорижий разведка агенти, Қозоғистон фуқаросини қўлга олди. У махсус ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қарши террорчилик ҳаракатларини амалга оширишни режалаштирган.

Аян Атигаевдан хорижда ишлаб чиқарилган снайпер милтиғи овоз ўчиргичи, гиёҳванд моддалар ва катта миқдорда пул топилган. Бундан ташқари, у ижтимоий тармоқларда тегишли материалларни чоп этиш орқали Қозоғистонда Россияга қарши ташвиқотни тарғиб қилиш ва жамиятда русофобик қарашларни шакллантириш бўйича вазифаларни ишлаб чиққан. Дастлабки тергов давомида Қозоғистон фуқароси юқоридаги ҳаракатларни хорижий давлат манфаатларини кўзлаб, кўрсатмалар асосида содир этганини тан олган.


Мақола муаллифи

Теглар

суиқасд Тўқаев

Баҳолаганлар

1394

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг