Тўқаев ва Жапаров ҳам Мирзиёевни 65 ёши билан табриклади

Жамият 3245
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни 65 ёшни қаршилагани муносабати билан табриклаш мақсадида Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров сим қоқди. 

Қозоғистон етакчиси Ўзбекистон раҳбарини таваллуд куни билан чин дилдан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта зафарлар тилаган.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Савдо ва логистика, саноат ва агросаноат соҳаларида кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари даражасида яқиндан алоқаларни давом эттиришга келишиб олинган.

Минтақада йирик инфратузилмавий лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва амалга оширишни бошлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Қирғизистон Президенти ҳам Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, биродар Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаган.

Мирзиёев ва Жапаров мулоқотида бўлажак олий даражадаги учрашувларнинг кун тартибини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинган. Икки мамлакат ҳукуматлари савдо шартномалари ва саноат кооперацияси битимларининг янги тўпламини, шунингдек, Ўзбекистон-Қирғизистон стратегик шериклигининг устувор йўналишлари бўйича бошқа икки томонлама ҳужжатларни тайёрлаши муҳимлиги қайд этилган.

Энергетика ва транспорт соҳаларидаги йирик минтақавий лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 2.9
t
×