Тўқаев Ўзбекистон Президенти ва халқига миннатдорлик билдирди
Жамият
−
23 Апрель
8145Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
Қосим-Жомарт Тўқаев Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига Қозоғистоннинг қатор вилоятларида содир бўлган сув тошқинлари муносабати билан кўрсатилаётган биродарлик ва ёрдам учун миннатдорлик билдирди.
“Президентлар Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар. Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий даражадаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашган.
Эслатиб ўтамиз, 20 апрель куни Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Қозоғистон Республикасида юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилганди. 15 та катта юк ҳажмли автоуловлардаги инсонпарварлик ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари, аёллар, болалар ва эркаклар уст-бош кийим-кечаклари, кўрпача, ёпинғич, ёстиқлар, гигиеник воситалар, махсус қурилмали чодирлар, резина қайиқ тўпламлари ва бошқа зарур маҳсулотлар ўрин олган.
LiveБарчаси