Тўқаев Украинада қозоғистонлик журналистнинг ўққа тутилишига изоҳ берди
Олам
−
19 Июнь
11251Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Киевда қозоғистонлик журналист Айдос Содиқовга қилинган ҳужумни изоҳлади. Бу ҳақда у журналистларга берган интервьюсида сўз очди.
Интервьюдан маълум бўлишича, давлат раҳбари Остонадаги тантанали тадбирда айтганидек, Қозоғистон ҳамиша қонун устуворлигини мустаҳкамлаш йўлидан боради.
“Сиз менинг принципиал позициямни биласиз: мамлакатда қонун ва тартиб, бошқача қилиб айтганда, ушбу иккита нарса ҳукмрон бўлиши керак. Жамиятимиздаги барча низо ва келишмовчиликлар фақат амалдаги қонунчилик асосида, асосий халқаро стандартларга мувофиқ ҳал этилиши керак. Айнан шу нуқтайи назардан, кеча Киевда Қозоғистон фуқароси Айдос Содиқовга нисбатан содир этилган жиноятни жиддий кўриб чиқишимиз зарур”, деган Тўқаев.
Шунингдек, Президент ушбу жиддий воқеа юзасидан дипломатик департамент ва ҳуқуқ-тартибот идораларига Украина томонига расмий сўров юборишни топширганини айтган.
“Агар керак бўлса, Қозоғистон расмийлари ҳақиқатни аниқлашда ёрдам бериш учун терговга қўшилишга ҳам тайёр”, дея қўшимча қилди у.
Маълумот учун, номаълум шахс Украина пойтахти Киев шаҳрининг Ярмол кўчасида тўхтаб турган машинага яқинлашиб, автомобиль ичидаги эркак(журналист Айдос Содиқов)ни отиб ўққа тутган. Кейин эса қочиб кетган.
LiveБарчаси