Тўқаев “Тошкент-Ҳумо” аэропортида тантанали кутиб олинди

Жамият

image

“Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Оқўрда ва Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари янгради.

Президентлар Қосим-Жомарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.

Давлат раҳбарлари “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида суҳбат ўтказди. Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ташриф дастурига мувофиқ, эртага, 15 ноябрь куни, олий даражадаги музокаралар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Саммит доирасида йирик қўшма лойиҳалар ишга туширилиши ва икки томонлама ҳужжатларнинг катта тўплами имзоланиши кутилмоқда.

16 ноябрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида ҳам иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қосим-Жомарт Тўқаев Тошкент-Ҳумо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг