Тўқаев Соғлиқни сақлаш вазирини ишдан бўшатди 

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ўз фармони билан Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цойни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот хизмати маълум қилди. 

“Давлат раҳбарининг фармони билан Цой Алексей Владимирович Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилди”, дейилади хабарда. 

Лавозимдан бўшатилиш сабаблари кўрсатилмаган. 44 ёшли Цой 2020 йил июнидан буён Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаб келган, бунгача у Қозоғистон Президенти маъмурияти тиббиёт маркази раҳбари, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган. 

Қозоғистон Президентининг Матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebook’даги саҳифасида Тўқаев “собиқ Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цойга фаол фаолияти, айниқса Қозоғистонда коронавирус пандемиясининг тарқалишига қарши курашда иштирок этгани учун миннатдорлик билдирганини” ёзган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Цой бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазирлик лавозимини ўз хоҳишига кўра тарк этганини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Тўқаев Цой

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг