Тўқаев ШҲТ ва НАТОни таққослади

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим Жомарт Тўқаев Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) халқаро майдонда катта таъсирга ва НАТОга қараганда кўп томонлама ҳамкорлик дастурига эга эканини айтди. Бу ҳақда у бугун, 12 май куни Хитой марказий телевидениесига берган интервьюсида маълум қилди.

“ШҲТнинг ўзига хослиги унинг жуда кўп қиррали дастуридадир. НАТОдан фарқли ўлароқ биз нафақат хавфсизлик ва ҳарбий соҳадаги муаммоларни муҳокама қиламиз ҳамда чоралар кўрамиз, балки иқтисодий ҳамкорлигимиз, сармоя ва маданият соҳасидаги ўзаро алоқалар бўйича ҳам қарорлар қабул қиламиз”, деган Қозоғистон раҳбари ШҲТни Шимолий Атлантика альянси билан солиштириш мумкинми, деган саволга жавоб берар экан.

Тўқаевнинг таъкидлашича, ШҲТ жуда истиқболли ва нуфузли ташкилот сифатидаги мақомини тасдиқлаган. Хитой эса ШҲТни бошиданоқ кўп қўллаб-қувватлаган.

Президентнинг айтишича, Қозоғистон ШҲТга раислик қилиб, унинг саммитига мезбонлик қилганда, унинг мамлакати ташкилот салоҳиятини мустаҳкамлаш учун бор кучини сарфлайди.

“Ушбу ассоциация имкониятларини бўрттириб айтмайман – бу объектив факт. Ишончим комилки, ШҲТ кўплаб имкониятларга эга бўлади ва бу ассоциация халқларимизга қандай фойда келтириши бизга, жумладан, Қозоғистонга ҳам боғлиқ”, дея хулоса қилган Тўқаев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4-5 май кунлари Ҳиндистон томони раислигида Гоа штатининг Панажи шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтганди. Унда Эрон Ислом Республикаси ва Беларусь Республикасининг ШҲТга аъзо давлатлар сифатида ташкилотга қабул қилиш жараёнини муҳокама қилинган, шунингдек, Қувайт, Малдив ороллари, Мьянма Иттифоқи Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликларига ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини бериш бўйича меморандум имзоланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО ШҲТ Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг