Тўқаев Мирзиёев билан алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини айтди

Олам

image

Қозоғистон Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти бугун, 22 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан ўтган учрашувда сўз очди. 

Қосим-Жомарт Тўқаев Шавкат Мирзиёевга меҳмондўстлиги учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонга бугунги давлат ташрифи муҳимлигини таъкидлади. 

“Биз Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдормиз. Қадим-қадимдан қозоқлар ва ўзбекларни бузилмас дўстлик, ўзаро ҳурмат бирлаштирган қардош халқлар бўлиб келган. Бизни умумий маданиятлар, анъаналар, тиллар ва динлар боғлаб туради. Тарихи ва тақдири муштарак мамлакатларимизнинг мақсадлари ва ривожланиш истиқболлари муштарак. Шу боис бугунги ташрифга алоҳида аҳамият бераман. Ишончим комилки, биз муносабатларимизни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқамиз. Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик қанчалик мустаҳкам ва муваффақиятли бўлса, Марказий Осиёдаги вазият шунчалик барқарор бўлади”, дейди Тўқаев. 

Давлат раҳбари Президент Шавкат Мирзиёевнинг яқинда қабул қилинган Мурожаатномаси билан танишганини айтди. Унинг фикрича, ушбу асосий ҳужжат Ўзбекистон тараққиёти ва ривожланиши учун янги истиқболларни очиб беради. 

Ўз навбатида Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбарини Президент сайловидаги ғалабаси билан табриклаган. 

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик шериклигининг асосий масалаларини муҳокама қилган. 

Қозоғистон ва Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг йирик савдо шериклари ҳисобланади. Жорий йил якунига кўра ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 35 фоизга ошиб, 5 миллиард долларга яқинлашди, бу эса саноат, машинасозлик, логистика, транспорт, энергетика соҳаларида қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига тўғри келмоқда. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг