Тўқаев Қозоғистоннинг ҳарбий салоҳиятини оширишни буюрди
Олам
−
09 Сентябрь
4167Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилиш иштирокчилари Бош вазир ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров, Мудофаа вазири Руслан Яхшилиқов, Саноат ва қурилиш вазири Канат Шарлапаевнинг Қозоғистон мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботини тинглаган.
“Хавфсизлик Кенгаши давлатнинг ҳарбий салоҳиятини ошириш ва армияни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника, шу жумладан, ички мудофаа корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган қуроллар билан жиҳозлаш бўйича таклиф этилган ёндашувлар тўғрисида қарорлар қабул қилди”, дейилади Оқўрда матбуот хизмати хабарида.
Президент Тўқаев ҳукумат ва манфаатдор давлат органларига давлатнинг ҳарбий ташкил этилишини такомиллаштириш бўйича топшириқлар берган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон мамлакатдаги ва хориждаги ватандошларини дунёда оғирлашиб бораётган вазият, янги совуқ уруш, тез қуролланиш, шунингдек, терроризм ва экстремизм туфайли огоҳ бўлишга ва ўз ватанини ҳимоя қилишга тайёр бўлишга чақирганди.
LiveБарчаси